Skip to main content
Yangiliklar

Қиррали стакан ихтиро қилинган кун

By 11.09.2020No Comments

Қиррали стакан универсал идиш ҳисобланиб, турли ичимлик учун мос келади. Қиррали стакан куни ҳақиқатдан ҳам тарихда бор. Унинг туғилган куни 11 сентябрь бўлади. Бунга исбот сифатида Гусь-Хрусталь шиша заводида 1943 йилда биринчи қиррали стаканни чиқаришини айтиш мумкин. “Ишчи ва колхозчи” монументал композициянинг муаллифи Вера Мухина қиррали стакан дизайнини ишлаб чиққан. Баъзи маълумотларга кўра Вера Игнатьевна яpатган стакан идиши ( формаси) умумий овқатланиш жойларида фойдаланиш учун мўлжалланган. Ушбу стаканлар пишиқ ишланганлиги билан бирга идиш ювадиган машиналарда ювиш учун ҳам қулай ҳисобланган. Шу сабабли стакан узоқ вақт ошхоналарда, темир йўл транспортларида, газли сув – сотиладиган кўча автоматларида хизмат қилган. Қиррали стаканнинг стандарт ўлчами – диаметр бўйича 65 миллиметр ва баландлиги бўйича 90 миллиметрдан иборат. Энг биринчи стакан 16 қиррали бўлиб, ҳозирги кунда классик жанр ҳисобланган. 12 , 14 , 18 ва 20 қиррали стаканлар ҳам учрайди.