Кекса отахон бемор бўлди ва уч ўғлини қошига чорлаб, уларга мол-мулкини тақсимлаб бергандан сўнг:
– Ўғилларим, қўлимда қимматбаҳо бир дур қолди. Бу дурни ким охирги уч ой ичида энг улуғ савоб иш қилган бўлса, шунга бераман, – деди.
Бу гапни эшитган тўнғич ўғил:
– Отажон, бир кун анҳор ёқалаб кетаётсам, бир аёл у ёқдан-бу ёққа дод солганча йиғлаб, югу¬рар эди. Билсам, тўққиз ёшли фарзанди сувга тушиб кетиб чўкаётган экан. Анҳор чуқур ва тез оқаёт¬ган бўлса-да, жонимни хатарга қўйиб, ўзимни сув¬га отдим ва болани қутқардим. Боласини бағ¬рига босган она, хурсандлигидан ҳақимга кўп дуо¬лар қилди, бу ҳақиқий мардлик эмасми? – деди.
– Баракалла ўғлим, катта жасорат кўрсатиб¬сан. Бу улуғ савоб иш, сен ҳақиқий ботир йигит¬нинг ишини қилибсан, – деб мақтаб қўйди.
Навбат иккинчи ўғилга келди:
– Дўконимда савдо-сотиқ билан машғул эдим, нотаниш бир киши менга анчагина олтин-кумушни “сизга омонат” деб, ташлаб кетди. Исми¬ни ҳам, манзилини ҳам айтмади. Орадан анча вақт ўтди. У одамдан дарак йўқ! Кунларнинг бирида дўконимга омонатнинг эгаси кириб келиб, ташлаб кетган омонатини сўради. Омонатнинг бир тийинига ҳам хиёнат қилмай, эгасига қайтариб бердим. Бу ишим мардлик эмасми? – деди.
– Ҳа, сен ҳам омонатдор, содиқ мўминнинг ишини қилибсан! Омонатни сақлаш ва унга хиё¬нат қилмаслик олижаноб иш, – деб ўртанча ўғлини алқади.
Навбат кенжа ўғилга етди:
– Менинг ашаддий душманим бор эди. Бир кун тонгда ёнбағирда айланиб юрсам, бир одам жарлик ёқасида ухлаб ётибди. Озгина ҳаракат қилса, жарга қулайди. Ёнига борсам, душманим! Ита¬риб юборсам, ўлиши аниқ эди. Аммо унга ўлимни истамадим, уни уйғотиб, “Эҳтиёт бўл, жарга ту¬шиб кетишинг мумкин!” деб ўлимдан сақлаб қол¬дим, – деди.
Ота кенжа ўғлини бағрига босиб:
– Болажоним, сен энг улуғ савоб ишни қилиб¬сан! Душманингни ўлдиришга қодир бўла туриб, унга яхшилик қилиб, ўлимдан сақлаб қолибсан, бу – мард йигитнинг иши. Манави қимматбаҳо дур сенга, – деб ваъда қилинган мукофотни унга берди.
Ҳақиқий мард инсон душманига ҳам ёмон¬ликни раво кўрмайди. Қўлидан келганича яхшилик қилади. Доно халқимизда “Яхшидан боғ, ёмондан доғ қолади», деб бежиз айтилмаган.
Азиз китобхон! Сиз кимларга яхшилик қил¬гансиз? Яхшиликнинг мукофоти яхшилик эка¬нини биласизми?!
“Қасамини бузган қиз” китобидан