Skip to main content
Yangiliklar

“Бу кун тарихда”. Бир йил олдин “Russia Open” мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси 8та медални қўлга киритганди

By 29.09.2020No Comments

Бир йил олдин 28-29 сентябрь кунлари Россия пойтахти Москва шаҳрида таэквондо бўйича “Russia Open” турнири бўлиб ўтганди. Унда Ўзбекистон шарафини 15 нафар таэквондочи ҳимоя қилганди. Улардан 8 нафари мусобақада медалларни қўлга киритганди.

Мусобақа давомида Феруза Содиқова, Нигора Турсунқулова, Светлана Осипова, Жасурбек Жайсунов ва Никита Рафаловичга тенг келадиган рақиб топилмади. Чарос Қаюмова ҳамда Озода Собиржонова фақатгина финалда имкониятни бой беришди холос. Мадинабону Маннопова эса мусобақада ярим финалга қадар етиб борди.

Шу тариқа таэквондочиларимиз 5та олтин, 2та кумуш ва 1та бронза медалига эга чиқишди.

Бундан ташқари ўзбекистонлик Нигора Турсунқулова қизлар ўртасида мусобақанинг “энг тажовузкор жангчи”си номига сазовор бўлди.

“Russia Open-2019” совриндорлари:
?-62 кг: Феруза Содиқова
?-67 кг: Нигора Турсунқулова
?+73 кг: Светлана Осипова
?-68 кг: Жасурбек Жайсунов
?-80 кг: Никита Рафалович
?-53 кг: Чарос Қаюмова
?-57 кг: Озода Собиржонова
?-49 кг: Мадинабону Маннопова

??? Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати