Бир йил олдин Японияда таэквондо бўйича Чиба-2019 Гран-приси бўлиб ўтган эди. Ушбу мусобақада қатнашган ҳамюртимиз Нигора Турсунқулова бронза медалини қўлга киритган эди.
Турсунқулова 1/16 финалда коста-рикалик Кэтрин Альварадони (4:1), 1/8 финалда кореялик Ким Жан Дини (1:0), чорак финалда британиялик Лорен Уильямсни (17:8) мағлуб этиб ярим финалга чиққанди. Ярим финалда эса ҳамюртимиз франциялик Магда Вит-Эненга қарши даянга чиқиб аламли тарзда ютқазиб қўйган. Шундай қилиб Нигора Турсунқулова Чибадаги Жаҳон Гран-присида бронза медалига эга чиққанди.
??? Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати