Skip to main content
Yangiliklar

Абул-Муъийн ан-Насафий (1027-1114) 2-бўлим

By 21.09.2020No Comments

Манбаларда келтирилишича, ан-Насафий ўн бешга яқин acap яратган бўлиб, уларнинг аксарияти калом илмининг турли масалаларига бағишланган. Улар қуйидагилардир: «Ал-Уъмда фи усул ал-фиқҳ», «Баҳр ал-калом фи иълм ал-калом», «Табсират ал-адиллити фи иълм ал-калом», «Ат-Тамҳийд ли-қавоиъд ат-тавҳийд фи иълм ал-калом», «Ал-Оълим вал-мутаъллим», «Ийзоҳ ал-маҳажатий ли-ковн ал-ақл ҳужжатан», «Шарҳ ал-Жомиъ ал-Кабир лиш-Шайбоний фи фуруъ», «Манохиж ал-аиммати фил фуруъ», «Муътақидот» (Тошкентдаги Абу Райҳон Беруний номли Шарқшунослик институтида Абу ал-Муъийн ан-Насафийнинг бу асаридан бир қўлёзма сақланади (инв. № 40008/2). Араб тилида ёзилган ушбу acap 52 варақцан иборат).

Алломанинг «Баҳр ал-калом» асари алоҳида аҳамиятга эгадир. Acapнинг олтинчи бобидаги фасл (бўлим) тўрт банддан иборат бўлиб, улардан биринчиси «ал-Имомат» (Имомликка оид) деб аталган ва шу бандда келтирилган Пайғамбар алайҳиссаломнинг икки ҳадиси катта илмий аҳамиятга эга. Биринчиси, «Иқтаду бил-лазийна мин баъдий Абу Бакр ва Умар» (бу ҳадисларни Имом ат-Термизий, Имом ибн Можа, Аҳмад ибн Ҳанбал ва бошқа бир қанча муҳаддислар ўз асарларида ривоят қилганлар.) — «Мендан кейин Абу Бакр ва Умарга иқтидо қилинглар», деган бўлишига қарамай халифалик устида икки кун баҳс бўлган.

Иккинчи ҳадисдаги «Мендан кейин халифалик ўттиз йил, ундан кейин амирлик, подшоҳлик ва ҳоказолар бўлади», деган фикрлари нақадар тўғрилигини алоҳида қайд қилиш зарур. Чиндан ҳам бу муддат (яъни ўтгиз йил) чорёрлар пайтида тугаган. Бу китоб калом илми бўйича ал-мотуридиййа мактабининг асосийларидан бири ҳисобланади. Чунончи бу acap аш-шайх Абу Мансур ал-Мотуридий acoc солган исломий ақиданинг энг бош манбаларидан саналади. Айниқса, ислом динида турли-туман оқимлар ва таълимотлар яратилаётган ҳозирги пайтда бу асарнинг илмий-амалий аҳамияти беқиёс даражада каттадир.

Абу ал-Муъийн ан-Насафий ўз китобини яратишда асосий манба сифатида Имом Абу Мансур ал-Мотуридийнинг «Ат-Тавҳид», Имом Абул Ҳасан ал-Ашъарийнинг «Ал-Ламъа», «Мақолот ал-Исломиййин», Имом ал-Ҳарамайн, Имом Абу ал-Маолий Абдулмалий ал-Жувайнийнинг «ал-Иршод» асарларидан фойдаланган.

 

фил. ф.н. У. Уватов