Skip to main content
Yangiliklar

22 сентябрь – Халқаро автомобилсиз кун

By 22.09.2020No Comments

1908 йилда Америкалик инжинер ва саноатчи Генри Форд Форд- Т деб номланган янги автомобил моделини ишлаб чиқаришни бошлади. Бир ўтиб , яъни 1909 йилда , Россияда 1- серияли автомобиль ишлаб чиқарилди. Ўша пайтларда бунинг нақадар жадал ривожланиш эканини ҳеч ким таҳлил қилмаганди.
Бир кунни автомобилсиз ўтказиш фикри 1998 йилда Францияда туғилди. Ўшанда бу кунни бор йўғи 20 тача шаҳар нишонлади.
2001 йилга келиб зса дунёнинг 35 мамлакатида мингдан ортиқ шаҳарда нишонланадиган бўлди.
Бугунги кунда мамлакатларнинг жуда кўплиги фақатгина катта шаҳарларда муаммо бўлаётгани йўқ. Бу муаммо ярим аср мобайинида глобал даражага етган. Автотранспорт нафақат сайёрамиз биосферасини , балки инсонга ҳам зиён етказади.
Ҳар куни автомобилдан 3000 дан ортиқ одам қурбон бўлиши ҳисоблаб чиқилган. Статистика бўйича ҳар минутда янги автомобил ишлаб чиқарилади. Шундай бўлсада ишлаб чиқариш тобора ўсиб бормоқда.
Автомобиль алкоголь ва табакадан сўнг энг кўп реклама қилинадиган маҳсулотлар ичида 3- ўринда туради. Замонавий ҳаётимизда автомобильдан бутунлай воз кечиш мумкин эмаслигини тушунган ҳолда , шаҳар ҳокимлари ва турли ташкилотлар бошлиқлари жамиятга автотранспорт келтириб чиқарадиган муаммоларни йилда бир бор бўлса ҳам эслатиб ўтишади.
Бу кунда Европанинг йирик шаҳарларида трамвай, троллейбус, автобус, метро ва бошқа жамоат транспортлари, жумладан велосипед ва яёв юриш фойдасига автомобилдан фойдаланишни камайтиришади.