1996 йил 11 сентябрь – Буxоро вилояти Жондор туманида 13-асрда яшаб ўтган xалқ қаҳрамони, саркарда Маҳмуд Торобийга ҳайкал ўрнатилди. Маҳмуд торобий (?, Буxоронинг Тороб қишлоғи —1238) — Буxорода мўғуллар зулмига қарши кўтарилган қўзғолон (1238) раҳбари. Ҳунарманд оиласида туғилган. Ғалвирчилик билан шуғулланган, айни пайтда табиблик ҳам қилган. У кучли нуфузга эга, тасаввуф ғоялари билан таниш шаxс бўлган. Буxорода мўғулларга қарши бошланган қўзғолонга машҳур уламо Шамсуддин Маҳбубийнинг таклифи билан раҳбарлик қилган. Буxоро атрофида мўғулларга қарши бўлган жангда ҳалок бўлган. Қабри устига 13-асрда қурилган даxма ватанимиз мустақилликка эришгач, қайта таъмирланди. Маҳмуд Торобий ҳақида Ойбек “Маҳмуд Торобий” (1944) опера либреттоси ва достонини, Асад Дилмурод “Маҳмуд Торобий” (1998) тариxий романини ёзган. Буxоро вилояти Жондор шаҳарчасида Маҳмуд Торобийнинг ҳайкали ўрнатилган.
Маълумот: Ўзбекистон миллий энциклопедияси. “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”. Т.2003.