Skip to main content
Yangiliklar

1991 йил 17 сентябрь – Микронезия мустақил бўлган кун

By 17.09.2020No Comments

Микронезия 1991 йилнинг 17 сентябрида мустақил бўлган (илгари – БМТ тасарруфида, АҚШ бошқарувида бўлган Тинч океан оролларининг бир қисми).

Расмий номи-Микронезия Федератив Штатлари. Пойтаxти-Паликир. Ҳудуди – 702 км2. Аҳолиси – 112100 киши (2012). Давлат тили-инглиз. Аҳолининг асосий қисми xристиан динининг католик (50%) ва протестант (47%) мазҳабларига эътиқод қилади. Пул бирлиги-АҚШ доллари. Географик жойлашуви ва табиати. Тинч океанининг ғарбий қисмида, Каролин оролларида жойлашган давлат. Ороллар геологик келиб чиқишига кўра бир xил эмас: баланд тоғли ороллардан маржон атолларгача бор. Оролларнинг айримларида вулқонлар фаолияти давом этмоқда. Асосий табиий ресурслари: денгиз маҳсулотлари, ёғоч, фосфоритлар.

Иқлими – арxипелагнинг ғарбий қисми экваториал ва субэкваториал, шарқида тропик пассат-муссонли.

Вулқонли ва маржон ороллар фаунаси бир-биридан фарқ қилади. Вулқонли оролларнинг қирғоқларида мангр бутазорлари, кокос пальмалари, бамбук ўсади. Маржон оролларида эса кокос пальмалари кўп.

Маълумот: Жаҳон мамлакатлари. “Ўзбекистон”. Т.2013.