Skip to main content
Yangiliklar

18 сентябрь Шнобель мукофоти байрами

By 18.09.2020No Comments

18 сентябрь куни ноёб байрамлардан – нуфузли Нобель мукофотига пародия (хажвий тарзда) Шнобель (игнобель) мукофоти тақдимоти бўлиб ўтади. Мукофот асосчиси Марк Абрахамс бўлиб у 1991 йили таъсис этилган ва “аввал кулиш, кейин ўйлашга чорлайдиган ютуқлар учун” берилади. Номзодликка хоҳлаган одам, ўзини-ўзи тавсия қилиш ҳам мумкин. 10 мукофот тақдимоти Гарвардда ўтказилади, Нобель лауреатлари ҳам, қалбаки кўз ойнаклар, ҳожидўппи, ёпиштирилган бурунларга ясаниб иштирок этадилар. Учта ҳақиқий Нобель лауреати қўл қўйган сертификат зар қоғоздан ясалган медаль ва соврин билан бирга тақдим қилинади. Лауреатларнинг чиқиш сўзи учун 60 секунд берилади ва қум соат билан назорат қилинади. Шнобель мукофоти совриндорларидан бири Юрий Стручков 1992 йили адабиёт соҳасида 1981-1990 йиллар мобайнида 948 илмий ишлар (ўрта ҳисобда ҳар 4 кун ичида 1 дан мақола) чоп этган.