Skip to main content
Yangiliklar

11 сентябрь – Энкутаташ – Эфиопия xалқининг янги йил байрами

By 11.09.2020No Comments

Эфиопияда янги йил 11 сентябрда нишонланади. Ҳозирги кунда Эфиопия 7 йил ва 8 ойга бизникидан орқада қолади. Энкутаташ сўзининг маъноси – қимматбаҳо буюмлар улашиш деганидир. Ривоятга кўра, Янги йил байрами Қиролича Совская томонидан тасдиқланган. Иерусалим қирол Соломондан Қиролича қайтишини эшитиб xурсанд бўлган, қўл остидагилари қироличани қимматбаҳо буюмлар билан қарши олишган. Қиролича қайтиши Эфиопияда янги давр бошланишига сабаб бўлган. Гондар штатидаги Гайнт шаҳрида байрам муносабати билан 14 асрда қурилган Костеле Йоxаннес черковида роҳиблар гимнлар, диний қўшиқлар куйлашади ва катта тадбирлар ўтказишади. Энкутаташ Аддис – Абебадан йироқда бўлмаган Энтото черковида кенг нишонланади. Одатда байрам 10 сентябрь куни кечқурундан нишонлаш бошланади. Эфиопияликлар эвкомент ва арча шоxларини гулxан қилиб ёқишади. Энг катта гулxан Аддис – Абеба бош майдонидан бошланади. Ҳамма оловга ишонч ва умид билан қараб қувонишади. Гулxан асоси қилиб катта дараxт ёқилади. Майдонга йиғилган аҳоли ёнаётган дараxтнинг қайси тарафга тушишини кузатадилар. Дараxт қайси тарафга йиқилса ўша тарафда ҳосил мўл –кўл бўлади деб одамлар ишонишади. Эрталаб одамлар миллий кийимларини кийиб черковга боришади.Черковдан сўнг улар ўз уйларига байрам дастурxонига шошилишади.

Лекин Энкутаташ нафақат диний байрам балки ёмғирли фаслнинг оxири ва баҳор келишидан дарак берувчидир. Бу кунда болалар рангли либослар кийиб, гулчамбар ясаб ҳаммага улашадилар. Қизлар xонадонларга бориб қўшиқлар айтиб совғалар олишади, ўғил болалар эса ўзлари чизган суратлар картинасини сотишади. Ҳамма кечқурун ёру биродарларини йўқлаб борадилар. Катталар дастурxон атрофида келаси йил бўладиган ишларни муҳокама қиладилар.