Skip to main content
Yangiliklar

10 сентябрь 1984 йилда 35 йил олдин ДНК ноёблиги – “генетик излар” кашф этилган

By 10.09.2020No Comments

Ҳар бир инсоннинг ДНКси бетакрор ва ажойибдир.

10 сентябрь 1984 йилда британиялик генетик Алек Джеффриз томонидан ҳар бир инсоннинг ДНКси бармоқ излари каби бетакрор ва антиқалиги маълум бўлди.Ихтирочи ДНКнинг рентген суратларини кўриб чиқиб, ДНК занжирлари бир-биридан фарқ қилишини бирдан кўриб қолган. Джеффриз уларни “генетик излар” деб номлади.Шундан “генетик дактилоскопия” пайдо бўлган. “Генетик излар ” ёрдамида қон-қариндошликни аниқлаш мумкин, жиноий ишларга дахлдорликни исботлаш ёки аксинча – судда нотўғри айбланиб,қамоққа тушиб қолган инсонларга озодликка чиқишга кўмак беришда жуда муҳимдир. Ушбу кашфиёт биринчи амалиётда қўлланган соҳа криминалистика бўлди. Анъанавий дактилоскопияга – инсонни шахсини бармоқ излари бўйича аниқлашга – генетик дактилоскопия – шахсни соч толасидан, сўлагидан, тери бўлагидан, қон томчисидан аниқлаш келиб қўшилди. Инсоннинг барча биоматериалларида ДНК мавжуд бўлиб, олим белгилаб берганидек, у ҳар бир инсонда ажойибдир.