Skip to main content
Yangiliklar

Жанубий Кореянинг Мужу шаҳрида “таэквондо шаҳарчаси” барпо этилмоқда

By 03.08.2020No Comments

Жанубий Кореянинг Мужу шаҳрида янги “таэквондо шаҳарчаси”нинг қурилиш ишлари июнь ойи сўнггида бошланган. Ушбу шаҳарча 2017 йилги таэквондо бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтган “Taekwondowon” спорт саройи ёнида қад ростламоқда.

Yonhap ахборот агентлиги хабарига кўра, таэквондо шаҳарчаси қурилиши учун жами 7 миллион евро сарфланади. Даволаш терапияси маркази, таэквондо тажрибаси маркази ва очиқ ҳаводаги маданий зоналар режага киритилган. Даволаш марказида “ўрмон ҳаммоми” бўлади ва меҳмонлар табиатнинг “тиббий эффект”ини ҳис қилишлари мумкин бўлади.

Шаҳарча кейинги йил қуриб битказилиши кутилмоқда ва 53 000 квадрат метр майдонни эгаллайди.

 

??? Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати