Skip to main content
Yangiliklar

Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцинадан самарали фойдалана оладиган мутахассислар етарлими? Феруза Ҳамробоева билан суҳбат

By 11.08.2020No Comments

Коронавирусга қарши курашда “тўғри дезинфекция” тушунчаси қандай? Коронавирусга қарши вакцина яратилса, бизда бу вакцинадан самарали фойдалана оладиган мутахассислар етарлими? Шу ва бошқа саволлар юзасидан Республика Махсус комиссияси аъзоси Феруза Ҳамробоева билан суҳбатлашдик.
— Хориж ОАВда тўғри дезинфекция коронавирусни ўлдиради, деган маълумот тарқалди. Аммо тўғри дезинфекция қандай бўлиши ҳақида батафсил маълумот берилмаган. Шу ҳақда икки оғиз…
— Коронавирусга қарши дезинфекция касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш учун амалга оширилади ва унинг 3 тури бўлади:
Коронавирус инфекцияси учун профилактик дезинфекцияси
Коронавирус инфекцияси учун фокал оқим дезинфекцияси
COVID-19 билан якуний бош дезинфекцияси.
Коронавирус инфекцияси учун профилактик дезинфекция
Ҳозирги кунда барча муассаса ва ташкилотлар COVID-19 коронавируси инфекциясининг касаллик қўзғатувчисининг кириб келишига ўта таъсирчан бўлиб, тизимли равишда дезинфекцияси тадбирларини амалга ошириш талаб этилади (қўл ювиш билан бирга, қўлларни антисептик воситаси билан артиш, санитария чора-тадбирлар — мунтазам шамоллатиш ва нам тозалашни амалга ошириш) ва мунтазам ва тизимли равишда барча муассаса ва ташкилотларда амалга оширилади.
COVID-19 коронавирус инфекцияси ўчоғида (очаговая) дезинфекцияси
COVID-19 билан жорий дезинфекция дезэритмалар билан тегинилган буюмлар ва уларнинг сиртни артиш билан амалга оширилади.
COVID-19 якуний дезинфекцияси
Тиббий муассасадан бемор кетганидан кейин амалга оширилади.
Ультрафиолетнурлантиргичлар ва дезинфекцияловчи аэрозол усуллари фойдаланилади.
Дезинфекцияси бўйича барча ишлар сув ўтказмайдиган ҳимоя костюмида қўлқоп, нафас олиш ҳимояси, кўзни ҳимоя қилиш (респираторлар, тўлиқ юзли ниқоблар) ёрдамида амалга оширилиши керак.
— Қайноқ чой (ёки сув) коронавирусни ўлдириши ҳақида айтилмоқда. Организмдаги вирусни қайноқ чой (ёки сув) ўлдира олиши қанчалик самарали?
— Бу муолажа вирусларнинг юқори нафас йўлларидан ошқозондаги нордон муҳитга тушиб, нобуд бўлиши билан боғлиқ.
— Карантинни юмшатиш керакми ёки мана шундай қаттиқ карантин режимини узоқ ушлаб туриш мақсадга мувофиқми? Нима учун?
— Карантин ва чеклов тадбирларини белгилаб, эпидемик вазиятга бирмунча таьсир қилиш орқали уни барқарорлаштириш бу бизнинг биринчи мақсадимиз. Агар вазият барқарорлашмаса, карантинни яна чўзишга мажбур бўламиз. Карантин ва чеклов тадбирларининг иқтисодиётга зарари ва инқирознинг олдини олиш мақсадида иқтисодиёт тармоқларининг фаолият кўрсатишига рухсат берилди. Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ, агар биз касаллик юқиши мумкин бўлган ҳолатлардан ўзимизни сақласак, берилган тавсияларга риоя қилсак, у ҳолда вазиятни жиловлашимиз мумкин.
— Коронавирус йўтали билан оддий шамоллашнинг йўталини қандай фарқлаш мумкин?
— Деярли фарқи йўқ.
— Коронавируснинг янги штаммлари аниқландими ёки аниқланяптими?
— Коронавируснинг штаммлари ҳақида маълумот йўқ. У ўз хусусиятларини ўзгартириши жуда юқори.
— Бундан кейин соғлом инсонлар нималарга тайёр бўлиши керак?
— Ҳамиша ўз иммун тизимини фаоллаштириб, фақат коронавирусга эмас, ҳамма юқумли касалликлардан ўзларини муҳофаза қилишга шай туришлари керак.
— COVID-19 фақат ўпка фаолиятига таъсир қиладими ёки бошқа органларни ҳам заифлаштирадими (жигар, буйрак, юрак…)?
— Бошка аъзо ва тизимларга ҳам таъсир қилади: марказий нерв системаси, юрак-қон томир, эндокрин, ошқозон-ичак тизимлари ва буйрак фаолиятига ҳам ножўя таъсири бор.
— Ҳозир коронавирус оқибатида пневмония пайдо бўляпти, кучайяпти. Пневмонияга сабаб бўладиган яна бошқа касаллик борми?
— Асосий хавф омили иммун тизимининг заифлашуви ва балғамнинг табиий хусусиятларининг ўзгариши ҳисобланади.
Пневмония қўзғатувчилари патоген бактериялар (стрептококклар, стафилококклар, пневмококклар ва бошқалар бўлиши мумкин.), вируслар, ҳужайра ичидаги паразитлар, замбуруғлар, деярли барча маълум патоген микроблар чақиради.

COVID-19, чекиш, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш, жароҳатлар, жарроҳлик (айниқса, кўкрак ва қорин), гиподинамия (кенг маънода – уй ёки шифохонада ётоқ дам, офис, иш), оғир сурункали касалликлар, қарилик ёки эрта болалик, гиповитаминоз, чарчоқ, атроф-муҳит ёки касбий хавф ва организмнинг табиий иммун ҳимоя тизими заифлашиши ва бошқа ҳар қандай омиллар пневмония ривожланишига олиб келиши мумкин.
— Коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқарилди ҳам дейлик. Табиийки, бу вакцина қайсидир маънода биз учун янгилик. Бизда вакциналардан фойдаланиш билимига эга мутахассислар етарлими?
Ҳозирги кунда ҳамма олий тиббиёт муассасаларига бу йўналишда шифокорларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш кўрсатмаси берилган.
Низомжон ИСЛОМОВ суҳбатлашди.