Skip to main content
Yangiliklar

Токио олимпия машъаласи эстафетаси режасини ўзгартирмайди

By 25.08.2020No Comments

Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларининг Ташкилий қўмитаси Олимпия машъаласи эстафетаси режасини ўзгартирмайди. Бу ҳақда “Kyodo” агентлиги маълум қилди.

Олимпия машъаласи эстафетаси 2021 йил 25 мартда Фукусима префектурасидаги футбол майдонидан бошланади ва жараён 121 кун давом этади. Машъала Япониянинг барча 47 префектурасидан олиб ўтилади.

Япония маъмурларининг таъкидлашича, Олимпия машъаласи эстафетаси кўламини қисқартириш бюджет маблағларини тежамайди. Аксинча, белгиланган режага ўзгартиришлар киритиш қўшимча келишувларни талаб қилади ҳамда ҳомийлар ва маҳаллий маъмурлар билан муносабатларда янги муаммоларни пайдо қилади.

Июнь ойида Ташкилий қўмита расмий равишда келгуси йилдаги мусобақаларни ўтказиш тартибини соддалаштириш фикрини билдирган. Ўйинлар учта асосий тамойил асосида – хавфсизлик, иқтисод қилиш, тартибли ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

olympic.uz