Skip to main content
Yangiliklar

Таэквондо бўйича икки карра Олимпия чемпиони Хади Саеи Эрон МОҚ атлетлар комиссияси раиси этиб сайланди

By 03.08.2020No Comments

Эронлик афсонавий таэквондочи Хади Саеи Эрон Ислом Республикаси Миллий Олимпия Қўмитаси раиси этиб сайланди.

“Fars News” агентлиги хабарига кўра, 15 нафар овоз берувчининг 8 нафари Саеига овоз берган. Камондан ўқ отиш бўйича Паралимпия икки карра чемпиони Заҳро Неъмати иккинчи ўринни эгаллади. Қиличбоз Можтаба Абедини стол теннисчиси Афшин Наврўзини ортда қолдириб раис ўринбосари этиб сайланди.

Маълумот учун, бунга қадар Атлетлар комиссиясини дзюдо бўйиа икки карра Жаҳон чемпиони Араш Мирисмоили бошқарган эди.

Хади Саеи – 3та Олимпиадада совриндор бўлган афсонавий таэквондочи. У 2000 йил Сиднейда бронза, 2004 йил Афина ва 2008 йил Пекинда олтин медалларни қўлга киритган.

ХАДИ САЕИ
Туғилган санаси: 10 июнь 1976 йил.
Туғилган жойи: Рей, Эрон.

Эришган ютуқлари:
Олимпия ўйинлари
Сидней-2000 – бронза
Афина-2004 – олтин
Пекин-2008 – олтин

Жаҳон чемпионати
Эдмонтон-1999 – олтин
Гармиш-Партенкирхене-2003 – кумуш
Мадрид-2005 – олтин
Пекин-2007 – бронза

Осиё ўйинлари
Пусан-2002 – олтин
Доха-2006 – бронза

Осиё чемпионати
Амман-2002 – кумуш
Бангкок-2006 – олтин

Ғарбий Осиё ўйинлари
Теҳрон-1997 – олтин

??? Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати