Skip to main content
Yangiliklar

Швейцария велошоссе бўйича жаҳон чемпионатини қабул қилмайди

By 14.08.2020No Comments

Жорий йилнинг 20-27 сентябрь кунлари Швейцарияда велошоссе бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ мамлакат ҳукумати коронавирус пандемияси сабаб бутун дунёдан келадиган кўп миқдордаги меҳмонларни қабул қилмаслигини маълум қилди. Таъкидланишича, мамлакатда 1000 кишидан ортиқ қатнашчи иштирок этадиган тадбирлар 1 октябрдан бошлаб ўтказилади.

Ўз навбатида, Халқаро велоспортчилар иттифоқи бу йилги ЖЧни ўтказиш учун барча имкониятларни ишга солмоқда. Ҳозирда бош мавзу Швейцария ўрнига альтернатив мезбон топишдир. Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз ҳисобида ушбу мусобақада иштирок этиш учун 11 та квота мавжуд.

 

olympic.uz