Skip to main content
Yangiliklar

Саломатлик: Сакраш ҳам фойдали…Олий тоифали шифокор Гулсум Азизова маслаҳати.

By 13.08.2020No Comments

Гулусум опа ассалому алайкум Инсон ёши улғайиб бораверса турли касалликлар ҳам ортиб боради. Жумладан 50 ёшларда остеопороз касаллиги безовта қила бошлайди. Шу касалликни олдини олишнинг энг осон йўли борми?
Гулсум Азизова: Бир ҳафтада бор-йўғи олти дақиқа сакраш остеопороз хавфини камайтиради ва суяк тўқималарини мустаҳкамлайди.
Бу борада тадқиқот олиб борилган ва бу тадқиқотда 50 ёшдан ўтган, эндигина менопауза бошланган аёллар иштирок этишган. Чунки айнан шу даврда аёлларда остеопороз ривожланиш хавфи – суяк мушакларининг зичлиги пасайиши кучаяди. Аёлларнинг бир қисми икки қўлларини силташ орқали энг юқорига сакрашди ва ерга букилган тиззалари билан тушишди. Бошқа гуруҳ эса 20 см баландликдаги зиналардан сакрашди. Учинчи гуруҳ эса машқни товонларда бажарди. Қатнашчилар товонларида юриб, кейин болдир мушакларини бўшаштириб, товонларида ерга ўтиришди. Шу тариқа 2-3 дақиқа давомида 3 хил тарзда 10 мартадан сакрашдан сўнг дам олишди. Маълум бўлишича, энг фойдалиси биринчи гуруҳда сакраганларники экан. Бундай баландликка сакраш мушакларни ва суяклар зичлигини мустаҳкамлар экан. Суяклар саломатлиги учун фақат пиёда юришнинг ўзи етарли эмаслиги тадқиқотларда исботланди. Шу боис имкон қадар сакраш машқларини бажариб туринг демоқчиман.Бу жуда оддий ва бир ҳафтада 3 марта 30 мартадан сакраш етарли. Бу бир ҳафтада олти дақиқа сакраш орқали остеопороз хавфининг олдини олиш деганидир. Натижа қандай? Бир йилда суяк тўқималари тахминан 2 % ўсади. Бу эса барчамизни қўлимиздан келади.