Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги арафасида катта танлов ўтказди. Унда сўнгги ўн йилликлар учун 15 нафар спортчимиз саралаб олинди ва энг яхши 3 спортчи овоз бериш йўли орқали аниқланди. 10-24 август кунлари ўтган мазкур танловда 110 мингдан ортиқ мухлислар иштирок этди. Унга кўра, 1991-2000 йилларда Миржалол Қосимов, 2001-2010 йилларда Абдулло Тангриев, 2011-2020 йилларда Оксана Чусовитина номзоди ғалаба қозонди. Келинг, буларнинг барчаси қандай ўтганини таҳлил қиламиз:
Дастлаб, 10-14 август кунлари 1991-2000 йиллар учун энг яхши спортчи аниқлаб олинди. Унда Миржалол Қосимов номзоди ғолиб деб топилди:
Иштирокчилар сони: 7822
1-ўрин: Миржалол Қосимов (футбол) – 2644 овоз (34%)
2-ўрин: Муҳаммадқодир Абдуллаев (бокс) – 2601 овоз (33%)
3-ўрин: Артур Григорян (бокс) – 1005 овоз (13%)
4-ўрин: Лина Черязова (фристайл) – 948 овоз (12%)
5-ўрин: Армен Багдасаров (дзюдо) – 624 овоз (8%)
15-19 август кунлари 2001-2010 йиллар учун энг яхши спортчи номи маълум бўлди. Мазкур танловда Абдулло Тангриев номзоди ғалаба қозонди:
Иштирокчилар сони: 3646
1. Абдулло Тангриев (дзюдо) – 1636 овоз (45%)
2. Артур Таймазов (эркин кураш) – 1456 овоз (40%)
3. Вадим Меньков (каноэда эшкак эшиш) – 211 овоз (6%)
4. Сервер Жепаров (футбол) – 195 овоз (5%)
5. Екатерина Хилько (трамполин) – 148 овоз (4%)
20-24 август кунлари 2011-2020 йиллар учун ўтказилган танловда Оксана Чусовитина номзоди биринчи ўринни қўлга киритди. Ушбу жараёнда 99.9 минг мухлис қатнашди.
Иштирокчилар сони: 99.9 минг
1. Оксана Чусовитина (спорт гимнастикаси) – 35639 овоз (36%)
2. Муроджон Аҳмадалиев (бокс) – 29176 овоз (29%)
3. Руслан Нурудинов (оғир атлетика) –15842 овоз (16%)
4. Ришод Собиров (дзюдо) – 11494 овоз (11%)
5. Шаҳобиддин Зоиров (бокс) – 7760 овоз (8%)
Шу тариқа, мазкур танловда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчилар Миржалол Қосимов, Абдулло Тангриев ва Оксана Чусовитина ғолиб бўлишди. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси мазкур танловда ғолиб бўлган спортчиларимизни табриклаб, унда иштирок этган барча мухлисларга миннатдорчилик билдириб қолади.
olympic.uz