Skip to main content
Yangiliklar

Мадагаскар таэквондо ассоциацияси онлайн мусобақа ўтказди

By 06.08.2020No Comments

Мадагаскар таэквондо ассоциацияси коронавирус пандемияси вақтида онлайн мусобақа ташкил этди. Бу ҳақда Мадагаскардаги Жанубий Корея элчихонаси хабар берди.

Мусобақада таэквондочилар пумсэ ва зарбалар йўналишида иштирок этишди. Иштирокчилар видео алоқа орқали чиқиш қилишди. Унда 10та таэквондо клубининг 60 нафар спортчиси иштирок этди. Жунко Андрианинцоа пумсэ йўналишида ғолиб бўлди. Тожониаина Херитиана эса зарба бериш йўналишида биринчи бўлди.

Мадагаскардаги Жанубий Корея элчихонаси ғолибларни эсдалик форма ҳамда белбоғлар билан тақдирлади.

Маълумот учун, Мадагаскарда 2500га яқин одам таэквондо спорт тури билан шуғулланади. Йирик шаҳарларда 20га яқин таэквондо клуби мавжуд.

??? Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати