Yangiliklar

Ибратли ҳикоя. НАФС ҚУЛИ….

By 06.08.2020 No Comments

1917 йилда Ироқ худудларидан бирига кирган инглиз генерали Стенли Муд қўй боқувчи чўпон билан кўришиб қолди. У чўпонга итларидан бирортасини сўйса, бир фунт стерлинг бермоқчи эканини таржимон орқали билдирди.
Ит чўпоннинг қўйларини бўрилардан ҳимоя қиладиган, унга қўй боқишда ёрдам берадиган ва хатарни сезиши билан огоҳлантирадиган жуда мухим нарса эди. Лекин генерал берадиган пулга мавжуд қўйларни ярмини сотиб олса бўларди.
Чўпон қўйлардан бирини ушлаб қурбон қилишга қарор қилди ва генералнинг оёғи остида бўғизлади. Генерал бунга кўнмади, итини сўйишни буюрди. Чўпон итини сўйди. Генерал чўпонга итнинг терисини шилиш бадалига яна бир фунт ваъда қилди. Чўпон пулни олиб, унинг айтганини қилди.
Генерал Муд чўпон итни бўлаклаб ташласа, яна бир фунт бермоқчи бўлди. Чўпон итни майда-майда бўлакларга бўлди.
Генерал учинчи фунтни бериб, кета бошлади. Чўпон сакраб туриб:
– Яна бир фунт берса, бўлакларни ейишга тайёрлигини айтди.
Генерал Муд:
– Мен сизларнинг табиатингизни билмоқчи эдим холос. Билдимки, нафсингизга қул экансиз!
Сен уч фунт стерлинг учун энг вафодор дўстингни бўғизладинг, терисини шилдинг ва бўлакларга бўлдинг. Тўртинчи фунтга уни ейишга хам тайёрсан. Мен билишим керак бўлган нарса шу эди – деди.
Сўнг аскарларига юзланиб:
– Билингки, бу ерда бу каби ақл эгалари бор экан, хеч нарсадан қўрқмасангиз ҳам бўлади – деди.

Доктор Али Вардий
«Ироқ тарихидан ижтимоий лавхалар» китобидан.

Бу қиссада мол-дунё учун хар нарсага тайёр заиф нафсларнинг жамиятда мавжудлиги ва улар хар қандай душманга ўз жамиятини парчалаб, мустамлака қилишига хизмат қилиши кўрсатилган.