Skip to main content
Yangiliklar

Ибратли ҳикоя. ДУОНИНГ КУЧИ

By 07.08.2020No Comments

Бир кишини танирдим. Ўтмиши нотекис эди…

Кунлардан бир кун у одам ўзгарди, буткул ўзгарди. Ҳунук феълларини ташлади. Кўпчилик ҳайрон қолди. Мен ҳам лол эдим. Барча у ҳақда “Шу-я, наҳот шу одам-а?” дерди.
Бир кун у “ёрилди”, сабабин айтди. “Йўл четида турган қарияни олиб кетдим, раҳмим келди. Манзилга етгач пул бермоқчи бўлди, олмадим. Қўлларини дуога очиб, Омин, келинларингиз аёлингизга, куёвларингиз ўзингизга ўхшаган бўлсин, раҳмат ўғлим, деди-да, тушиб кетди. Мен бундай дуо эшитмагандим. Қарғишдек туюлди, вужудим титраб кетди, шу кундан ич-этим едим. Наҳот куёвларим менга ўхшайди дедим. Ўзимнинг ким эканлигим ҳис қилиб, ўзимдан ҳазар қилдим. Шу-шу, “ишларим”ни ташладим. Олдимдан бирор гуноҳ иш чиқса, фарзандларимга яхшиликни раво кўрдим” деди… Бир кишини танирдим. Ўтмиши нотекис эди…
Кунлардан бир кун у одам ўзгарди, буткул ўзгарди. Ҳунук феълларини ташлади. Кўпчилик ҳайрон қолди. Мен ҳам лол эдим. Барча у ҳақда “Шу-я, наҳот шу одам-а?” дерди.
Бир кун у “ёрилди”, сабабин айтди. “Йўл четида турган қарияни олиб кетдим, раҳмим келди. Манзилга етгач пул бермоқчи бўлди, олмадим. Қўлларини дуога очиб, Омин, келинларингиз аёлингизга, куёвларингиз ўзингизга ўхшаган бўлсин, раҳмат ўғлим, деди-да, тушиб кетди. Мен бундай дуо эшитмагандим. Қарғишдек туюлди, вужудим титраб кетди, шу кундан ич-этим едим. Наҳот куёвларим менга ўхшайди дедим. Ўзимнинг ким эканлигим ҳис қилиб, ўзимдан ҳазар қилдим. Шу-шу, “ишларим”ни ташладим. Олдимдан бирор гуноҳ иш чиқса, фарзандларимга яхшиликни раво кўрдим” деди…

Салим АЙЮБИЙ