Skip to main content
Yangiliklar

Ибратли ҳикоя: Бойқуш

By 11.08.2020No Comments

Бойқуш Сулаймон алайҳиссаломнинг олдига келиб салом берган экан, у ҳазрат ундан сўрабдилар:
— Эй, бойқуш, нега бирор хонадонга қўнсанг узоқ нола қиласан? Бойқуш жавоб қилди:
— Одамзод бунчалик оғир имтиҳонда экан, нега хотиржам ухлаяпти, деганим бу. Сулаймон алайҳиссалом давом этдилар:
— Фарёдингда яна нималар демоқчи бўласан?
— Эй ғофиллар! Сафар муқаррар! Сафарга тайёр туринг, дейман!- дебди бойқуш.
Шунда Сулаймон алайҳиссалом дебдилар:
— Инсонга бойқушчалик тўғри йўл кўрсатувчи қуш йўқ. Нега одамзод бойқушни нохуш санайди?…