Skip to main content
Yangiliklar

Эрондаги халқаро онлайн мусобақада 5та медаль қўлга киритилди

By 12.08.2020No Comments

Эрон пойтахти Теҳрон шахрида илк бора онлайн тарзда спарринг техникаси бўйича мусобақа ташкил этилди.

Ушбу нуфузли мусобақада 20 дан ортиқ мамлакатлардан иқтидорли таеквондочилар иштирок этишди. Турнирни бевосита ҳакамлар кенгаши онлайн тарзда ҳар бир иштирокчининг баҳсларини диққат билан кузатиб боришди ва қувонарлиси мазкур халқаро мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилган Наманган вилояти жамоаси аъзоларидан ўз вазнларида Рамиддин Маҳаматов кумуш медалига эга чиққан бўлса, Санжар Эркинов, қизлардан Умида Ҳасанова, Муаззамхон Миржалолова бронза медали соҳиби бўлишди.

Шунингдек 61 кг вазндаги онлайн баҳсларда қатнашган паратаэквондо терма жамоаси аъзоси Қудратилла Шоназаров олтин медал соҳиби бўлди.

Жавоҳир Сирматов бошчилигидаги жамоа аъзолари кутилган натижаларни қайд эта олди. Энди спортчилар 16 август куни ташкил этиладиган навбатдаги онлайн халқаро турнирнинг пумсэ баҳсларида иштирок этишади.

 

??? Ўзбекистон таэквондо WT Ассоциацияси матбуот хизмати