Skip to main content
Yangiliklar

Бутунжаҳон таэквондо шон-шараф залидан 5 нафар инсон ўрин олди. Унинг очилиш маросими кейинги йилга қолдирилди

By 11.08.2020No Comments

Бутунжаҳон шон-шараф зали очилиш маросими 2021 йилга қолдирилди. Бу ҳақда worldtaekwondo.org сайти хабар берди. Шон-шараф залидан ўрин олганлар:

Ун Ён Ким (Жанубий Корея) – Бутунжаҳон таэквондо федерацияси асосчиси ва собиқ президенти. Таэквондонинг ХОҚдаги ролини ривожлантириш ва мазкур спорт турининг Олимпия спорти сифатида тан олинишида етакчилардан бири бўлган. У фаол глобал спорт етакчиси ва ХОҚ вице-президенти бўлган. 2017 йил вафот этган.

Хуан Антонио Самаранч (Испания) – ХОҚнинг собиқ президенти таэквондонинг Олимпия спорт тури сифатида тан олинишида муҳим роль ўйнаган. Унинг кучли қўллаб-қувватлашларисиз таэквондонинг ҳозирги мавқеи бу қадар юқори бўлмасди. Унинг ХОҚ президенти сифатидаги даври таэквондонинг глобаллашув даврига тўғри келди. Самаранч 2010 йилда вафот этган.

Дай Сун Ли (Жанубий Корея) – таэквондога садоқати ва Бутунжаҳон таэквондо вице-президенти ва Бутунжаҳон таэквондо федерациясининг Осиё вакили сифатида тан олинган. Шунингдек у таэквондони тарғиб қилиш жамғармаси раҳбари сифатида таэквондони глобал спорт тури сифатида тарғиб қилган ва Корея ҳукумати билан алоқаларни ривожлантирган.

Кук Хён Жонг (Жанубий Корея) – Жаҳон чемпионатида кетма-кет ғалаба қозониш ва спортда стандартларни кўтаришда ёрдам берган. Спортчи сифатида нафақага чиққанидан сўнг, у ёш спортчиларни тарбиялаш учун таэквондо профессори сифатида ишни давом эттирди. Кейинроқ Бутунжаҳон таэквондо кенгашида хизмат қилган ва таэквондони тарғиб қилиш жамғармасида бош котиб бўлиб ишлаган.

Зонг Чен (Хитой) – Сидней-2000 ва Афина-2004 Олимпиадаларда олтин медалларни қўлга киитганлиги учун тан олинди. Шунингдек, 1999 ва 2003 йилги Жаҳон чемпионатларида бронза, 2001 йилги Жаҳон чемпионатида кумуш, 2007 йил Пекинда ўтган Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган.

??? Ўзбекистон таэквондо WT Ассоциацияси матбуот хизмати