Skip to main content
Yangiliklar

Бутунжаҳон таэквондо ассоциацияси Африка қитъаси президенти юрак хуружи туфайли шифохонага тушиб қолди

By 03.08.2020No Comments

Бутунжаҳон таэквондо ассоциацияси Африка қитъаси президенти Аҳмед Фули (суратда чап томонда) юрак хуружи туфайли шифохонага тушиб қолди ва айни пайтда реанимация бўлимида. Бу ҳақда insidethegames нашри хабар тарқатди.

70 ёшли Фули 2004 йилдан буён Африка қитъаси Бутунжаҳон таэквондо ассоциацияси президенти бўлиб ишламоқда, у шунингдек Бутунжаҳон таэквондо ассоциацияси вице-президенти ҳам ҳисобланади.

Фулининг қизи дастлаб Facebook’даги ўз саҳифасида бу ҳақда маълумот берди. Нигериянинг Blueprint газетаси эса у айни пайтда Мисрнинг Хургада шаҳридаги “Ал-Асил” шифохонасида экани ҳақида ёзди.

 

??? Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати