Бундан икки йил муқаддам, Индонезиянинг Жакарта шаҳридаги Осиё ўйинлари бўлиб ўтганди. Таэквондо мусобақалари 20-23 август кунлари ўтказилган. Ўзбекистон терма жамоаси Осиё ўйинларида тўлиқ таркиб билан, 10 нафар спортчи, иштирок этган эди. Қувонарлиси 6 нафар таэквондочимиз якунда медалларни қўлга киритганди. Битта олтин, иккита кумуш ва учта бронза медали Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига қўшиб қўйилган эди.
-58 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Ниёз Пўлатов 1/8 финалда тайпейлик Хоу Куанг Ву устидан 30:28 ҳисобида ғалабага эришган. Чорак финалда таэквондочимиз таиландлик Рамнаронг Савекхиварини 23:21 ҳисобида таслим қилган. Ярим финалда Пўлатов эронлик Фарзан Ашурзодани 15:13 ҳисобида мағлуб этган. Финалда ҳамюртимиз кореялик Ким Таэ Хунга имкониятни бой бериб кумуш медални қўлга киритганди.
-63 кг вазнда ўзбекистонлик Сардор Тоиров мусобақани илк босқичдан бошлаган ва камбоджалик рақибини 25:5 ҳисобида мағлуб этган. Сўнгра Тоиров шри ланкалик таэквондочига ҳеч қандай имконият қолдирмаган – 22:6. Чорак финалда эронлик Мирҳашем Ҳуссайни ҳамюртимиздан устун келган. Кейинроқ ўша мусобақада Ҳуссайни олтин медални қўлга киритганди.
-68 кг вазн тоифасида юртошимиз Хожиакбар Зокиров дастлабки босқичда афғонистонлик Шариф Мурадини 21:6 ҳисобида таслим қилган. Нимчорак финалда эса Зокиров эронлик Амир Муҳаммад Баҳшига ютқазиб қўйган. Якунда эронлик таэквондочи кумуш медални қўлга киритганди.
-80 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Никита Рафалович нимчорак финалда мўғулистонлик таэквондочини муддатдан аввал мағлуб этганди – 25:7. Чорак финалда афғонистонлик Рамиш Ҳуссайнига ҳам имконият қолдирилмаган – 11:0. Ярим финалда Рафалович иорданиялик Солиҳ Ал Шарабатини 4:2 ҳисобида таслим қилган. Финалда ҳамюртимизга кореялик Ли Хва Жун рақиблик қилган. Ҳал қилувчи баҳсда Рафалович 21:18 ҳисобида ғалаба қозониб ОЛТИН медални қўлга киритганди.
+80 кг вазнда ўзбекистонлик Дмитрий Шокин Осиё ўйинларини чорак финалдан бошлаган. Дастлаб Шокин ҳиндистонлик Акшай Кумарни 15:1 ҳисобида таслим қилган. Сўнгра ярим финалда иорданиялик Ҳамза Каттан доғда қолдирилган – 5:4. Финалда эса эронлик Саид Ражаби кичик ҳисобда ғалаба қозонган – 3:2. Дмитрий Шокин Осиё ўйинлари кумуш медалига эга чиққанди.
-49 кг вазнда ҳамюртимиз Мадинабону Маннопова мусобақада дастлаб гонконглик Лам Сиу Вайни 20:8 ҳисобида, сўнгра ливанлик Анаа Эл Хаддадни 11:5 ҳисобида таслим қилган. Ярим финалда япониялик Мию Ямада 14:11 ҳисобида мағлуб этилган. 17 ёшида финалга чиққан Мадинабонуга таиландлик Панипак Вонгпаттанакитга қарши кечган ҳал қилувчи баҳсда бироз тажриба етишмаган ва кумуш медалга эга чиққанди.
-53 кг вазнда ўзбекистонлик Динорахон Мамадибрагимова 1/8 финалда қозоғистонлик Фариза Алдангоровага аламли тарзда ютқазиб қўйганди – 16:17. Якунда қозоғистонлик спортчи бронза медалига эга чиққанини таъкидлаш лозим.
-57 кг вазнда ҳамюртимиз Чарос Қаюмова саралаш босқичида шарқий тиморлик Эвалинда Надеакни 35:2 ҳисобида таслим қилган. Афсуски нимчорак финалда таиландлик Випаван Сирипорнпрермсакка қарши баҳсда рақиб ғолиб бўлганди. Якунда ушбу таиландлик таэквондочи бронза медали соҳибаси бўлганди.
-67 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Нигора Турсунқулова дастлабки босқичда гонконглик Винси Лони 22:2 ҳисобида таслим қилганди. Чорак финалда эса макаолик таэквондочи Лиу Кинг мағлуб этилган. Ярим финалда Турсунқулова корялик Ким Жан Дига ютқазиб қўяди ва бронза медалига эга чиқади.
+67 кг вазнда ўзбекистонлик Светлана Осипова мусобақани нимчорак финалда бошлаган ва эронлик Заҳра Пурисмоилни 6:3 ҳисобида таслим қилганди. Чорак финалда ҳамюртимиз камбоджалик Сорн Сеавмей 5:3 ҳисобида мағлуб этилган. Финал йўлланмаси учун баҳсда Осипова қозоғистонлик Сансел Денизга ютқазиб қўйган ва бронза медалини қўлга киритганди.
??? Ўзбекистон таэквондо WT Ассоциацияси матбуот хизмати