2019 йил 10 август куни Тошкентда кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати якунига етган эди. Ўзбекистонлик таэквондочилар ушбу мусобақада битта бронза (Муҳаммадамин Алиев) ва битта олтин (Зафарбек Каримов) медални қўлга киритишганди. Ушбу Жаҳон чемпионати доирасида Тошкентда йирик флешмоб ҳам ташкил этилди. Бутунжаҳон таэквондо федерацияси раҳбари Чунгвой Чой юртимизга ташриф буюриб мусобақа очилиш маросими ҳамда флешмобда иштирок этди.
Ушбу ролик орқали Жаҳон чемпионатига кўрилган тайёргарликлар, унинг очилиш маросими, иштирокчиларга яратилган шароитлар, мусобақанинг ҳаяжонли лаҳзалари ҳамда таэквондо тарихидаги энг йирик флэшмобни ??? ҳис қилиш мумкин бўлади. ???
Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати