Skip to main content
Yangiliklar

“Бу кун тарихда”. Бир йил аввал Зафарбек Каримов Жаҳон чемпиони бўлган эди

By 09.08.2020No Comments

2019 йилнинг август ойида Тошкентда таэквондочи кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтган эди. Унда 67 мамлакатдан келган 850дан зиёд спортчи ва мураббийлар ҳисоб бўйича IV Жаҳон чемпионатида ғолиблик учун кураш олиб боришганди.

9 август санасида ўзбек таэквондоси тарихида янги саҳифа очилганди. -41 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Зафарбек Каримов барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медалини қўлга киритган ҳамда тарихга кирганди. Бу юртимиз кадетлари учун Жаҳон чемпионатидаги дастлабки олтин медаль бўлганди.

Бундан ташқари ўзбекистонлик Зафарбек мусобақанинг энг яхши эркак таэквондочиси номига лойиқ кўрилганди. Шундай қилиб тарихда илк бор ўзбекистонлик спортчи кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг энг яхши таэквондочиси деб топилган эди.

??? Ўзбекистон таэквондо WT Ассоциацияси матбуот хизмати