Skip to main content
Yangiliklar

“Бу кун тарихда”. 4 йил олдин Дмитрий Шокин Олимпиадада бронза медали учун жанг қилганди

By 20.08.2020August 25th, 2020No Comments

Бундан роппа-роса тўрт йил олдин, 2016 йилнинг 20 август куни ўзбекистонлик таэквондочи Дмитрий Шокин Рио Олимпиадасида иштирок этганди.

+80 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз дастлабки босқичда хитойлик Киао Сенни 15:8 ҳисобида таслим қилган. Чорак финалда ҳамюртимиз кубалик Рафаэль Кастильога қарши жанг қилиб ғалаба қозонган. Ярим финалда Шокин кутилмаганда нигериялик Абдул Иссуфуга имкониятни бой бериб қўйган. Бронза медали учун баҳсда кореялик Ча Донг Миннинг қўли баланд келган.

??? Ўзбекистон таэквондо WT Ассоциацияси матбуот хизмати