Skip to main content
Yangiliklar

“Биз уни енга оламиз” шиори остида Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган пумсэ бўйича Ўзбекистон чемпионати финалчилари маълум

By 14.08.2020No Comments

“Биз уни енга оламиз” шиори остида Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги муносабати билан таэквондонинг Пумсэ йўналиши бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтазилмоқда.

Мазкур мамлакат чемпионати онлайн тарзда “ZOOM” дастури орқали ташкил этилган бўлиб, унда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган 200га яқин эркаклар ва аёллар ўз маҳоратларини ҳакамлар кўригидан ўтказишмоқда. Мусобақанинг дастлабки кунларида саралаш ва ярим финал учрашувлари ўтказилди. Эркаклар баҳсида Тошкент, Фарғона, Қорақалпоғистон, Сирдарё, Хоразм, Қашқадарё ва Навоий вилоятларидан жами 8 нафар иштирокчи финалга йўлланма олди.
Аёллар баҳсида эса Маҳлиё Серкаева, Гулноза Кушакбаева, Мухлиса Пўлатова, Анна Табакова, Гулмира Сейдназарова, Шахноза Шодмонова, Лобар Яндашева ва Мафтуна Умаровалар совринли ўринлар учун ҳал килувчи бахсларда иштирок этадиган бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, мамлакат чемипонати ғолиб ва совриндорларига ассоциация томонидан пул мукофотлари тақдим этилади.

??? Ўзбекистон таэквондо WT Ассоциацияси матбуот хизмати