Skip to main content
Yangiliklar

“Бир кунда 4-5 соатни поездда ўтказаман ва машғулотга бораман”. Эронлик таэквондочи қийинчиликлар ҳақида гапирди

By 05.08.2020No Comments

Бугунги кунда Швейцарияда истиқомат қилаётган эронлик таэквондочи Эҳсон Нагибзода пандемия вақтида машғулот ўтказиш жуда қийин бўлаётганини маълум қилди.

30 ёшли спортчи 8 йил давомида Эрон шарафини ҳимоя қилган ва 2015 йил Швейцарияга кўчиб кетган. Нагибзода Токио Олимпиадасида қочқинлар терма жамоаси сафида қатнашишга умид қилмоқда.

“Пандемия вақтида машғулот ўтказиш жуда қийин бўлди. Мен фақат фитнес билан шуғуллана олардим. Бу жуда катта муаммо, сабаби спарринг таэквондода энг муҳими. Ҳозирда мен Аппенцеллда яшайман. Тренажер залидан фойдаланиш учун Винтертур ёки Цюрихга боришим лозим. Бу кунига 4-5 соат поездда юраман деганидир. Синглим мени поездда кўп вақт ўтказиш бўйича Гиннеснинг Рекордлар китобига киршим кераклигини айтади. Машғулот қилиш учун кўп вақт поездда юришга ҳам тайёрман. Спорт менинг ҳаётим. Ҳафтасига икки марта университетга бораман. Спорт менеджменти даражасини олиб, келажакда таэквондо ва фитнес бўйича мураббий бўлмоқчиман”, – дейди Эҳсон Нагибзода UN News нашрига.

??? Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати