Skip to main content
Yangiliklar

Бир йил олдин Тошкентдаги Жаҳон чемпионати старт олган ва тантанали очилиш маросими бўлиб ўтган эди

By 07.08.2020No Comments

2019 йилнинг 7 август куни пойтахтимизда таэквондочи кадетлар ўртасидаги ҳисоб бўйича IV Жаҳон чемпионати баҳслари бошланган эди. Ушбу мусобақада сайёрамизнинг 67та мамлакатидан келган 850дан ортиқ спортчи ҳамда мураббий иштирок этди.

Мусобақанинг дастлабки куни сўнггида “Универсал” спорт мажмуасида Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Чунгвон Чой ва Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов сўзга чиқиб барча иштирокчиларга омад тилашди.

Очилиш маросими ажойиб концерт дастури билан давом эттирилди. Ёш иқтидор эгалари қўшиқлар куйлашди, турли миллатлар рақсларини намойиш этишди. Маросимни Ўзбекистон халқ артисти Мансур Тошматов ажойиб қўшиқ билан якунлаб берди.

Ўзбекистон таэквондо WT Ассоциацияси матбуот хизмати