Skip to main content
Yangiliklar

Бир йил олдин Муҳаммадамин Алиев кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида бронза медаль соҳиби бўлганди

By 08.08.2020No Comments

Бундан роппа-роса бир йил олдин, 2019 йилнинг 8 август куни Тошкентда кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида ҳамюртимиз Муҳаммадамин Алиев бронза медалини қўлга киритган эди.

-33 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Муҳаммадамин 1/16 финалда ??британиялик Оуен Блантни 23:2, нимчорак финалда ??филиппинлик Хулио Мигель Сапатани 23:3, чорак финалда ??швециялик Адеми Блеронни 17:5 ҳисоблари билан мағлуб этиб ярим финалга чиққан. Ярим финалда ??украиналик Максим Маненковга имкониятни бой бериб, бронза медалига эга чиққан эди.

? Ўзбекистон таэквондо WT Ассоциацияси матбуот хизмати