Хабарингиз бор, 2019 йил август ойида Тошкент шаҳрида таэквондо бўйича кадетлар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтган эди.
Ушбу мусобақа бошланиши арафасида, 6 август куни Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Чунгвон Чой бошчилигидаги делегация юртимизга учиб келганди. Мартабали меҳмонлар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинганди. Кутиб олиш маросимида Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси раҳбарияти, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишганди. Чунгвон Чой Жаҳон чемпионати очилиш маросимида ҳамда Тошкентда ўтган флешмобда ҳам иштирок этганди.
Эслатиб ўтамиз, кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2019 йил 7 август куни Ўзбекистон таэквондо WT ассоциациясига қарашли “Универсал” спорт саройида старт олганди.
??? Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати