Skip to main content
Yangiliklar

Али Ҳалил Австралия таэквондо ривожи етакчиси этиб тайинланди

By 07.08.2020No Comments

Австралия таэквондо ассоциацияси собиқ таэквондочи Али Ҳалилни ушбу спорт турини ривожлантриш етакчиси этиб тайинлади.

Ҳалил олдига ёш таэквондо ва паратаэквондочиларни топиш ҳамда уларни тарбиялаш вазифаси қўйилди. Кадетлар, ўсмирлар ва катталар тоифасидаги спортчилар унинг қўл остида шуғулланишади.

Мураббийларни ўқитиш ва уларга ёрдам бериш ҳам ривожланиш босқичларидан бири ҳисобланади.

1982 йил Ливанда туғилган Али Ҳалил спортчилик вақтида Австралия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. 2012 ва 2016 йилги Олимпиадаларда Ҳалил терма жамоа мураббийи бўлган.

Али Ҳалилнинг асосий мақсади 2024 йил Парижда ўтадиган Олимпия ўйинларига қаратилади. Энди австралиялик таэквондочилар хорижда йиғинлар ўтказишади ва кўплаб халқаро мусобақаларда иштирок этишади.

??? Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати