Skip to main content
Yangiliklar

Томас Бах: “Токиодаги Олимпиадада стадионлар лиқ тўла бўлишини хоҳлаймиз”

By 22.07.2020No Comments

Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах Токиодаги Олимпиада пайтида стадионлар лиқ тўла бўлишини хоҳлаётгани ва бунинг устида иш олиб борилаётгани тўғрисида баёнот берди.

“Олимпия ўйинларининг очилиш ва ёпилиш маросимлари Ташкилий қўмита қўлида. Шуни эътиборга олиш керакки, Олимпия ўйинларининг очилиши маросими – Япониянинг ўзлигини, ўз маданиятини намойиш қилиш имкониятидир. Айни пайтда бу Олимпия қадриятларини кўрсатиш учун имкон. Очилиш маросимини бир миллиарддан кўпроқ одам томоша қилади. Ишончим комилки, Ташкилий қўмита очилиш ва ёпилиш маросими масаласида тўғри мутаносибликни топа олади. Стадионлардаги ишқибозлар сонини камайтириш – эҳтимол тутилаётган чоралардан биридир. Бироқ биз ареналар Олимпия ўйинларини кўришга муяссар бўладиган ишқибозлар билан тўла бўлишини хоҳлардик. Биз бунинг устида иш олиб бормоқдамиз” – деди Томас Бах.

 

olympic.uz