Skip to main content
Yangiliklar

Токио-2020 учун чипта олган томошабинлар пулларини қайтиб олишлари мумкин

By 13.07.2020No Comments

Токио Олимпия ва Паралимпия ўйинлари учун чипта буюртма бериб қўйган томошабинлар Японияга бора олмаган тақдирларида ўз пулларини қайтиб олишлари мумкин. Бу ҳақида ташкилий қўмита маълум қилмоқда.
Онлайн харидлар бошланиши билан мусобақанинг расмий сайтида шу пайтгача 4.4 миллион дони чипталар сотуви амалга оширилган.

Япония томони расмий равишда келаси йил бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари форматини соддалаштириш тарафдори эканликларини маълум қилишган. Ўйинларни уч асосий тамойил: хавфсиз муҳитни таъминлаш, харажатларни минималлаштириш, шунингдек, мусобақа форматини соддалаштириш бўйича ташкил қилиш режалаштирилган. Мусобақа ташкилий қўмитасининг фикрига кўра, келгуси йилга қолдирилган Олимпиада пандемиядан кейин глобал бирлик ва қайта туғилиш рамзи бўлиши керак.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари 24 июлдан 9 август кунларига белгиланган, бироқ коронавирус инфекцияси сабаб Ўйинлар 1 йилга кечиктирилган эди.

 

olympic.uz