Бугун, 24 июль куни давлатимиз раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёев қутлуғ 63 ёшга тўлгани муносабати билан биз, катта ва аҳил таэквондо жамоаси президентимизни муборак Пайғамбар ёши билан қизғин табриклаймиз. Давлатимиз раҳбарига узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, шундай синовли кунларда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий соҳаси барқарорлиги учун олиб бораётган кенг кўламли ислоҳотларида сабр ва бардош, куч-қувват тилаб қоламиз.
Яна бир бор ушбу қутлуғ сана билан муборакбод этган ҳолда, Aллоҳ таолодан Сизга сиҳат-саломатлик, фаровонлик ва бахт, чексиз куч ва ғайрат, масъулиятли давлат бошқарувидаги фаолиятингизга улкан муваффақиятлар тилаймиз.
Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси жамоаси