2019 йил июль ойида G-1 тоифасидаги “Kimunyong Cup” халқаро мусобақаси бўлиб ўтган эди.
Унда ўзбекистонлик тўрт нафар таэквондочи иштирок этган ва қувонарлиси уларнинг барчаси медалга эга чиққанди.
+73 кг вазн тоифасида Светлана Осипова барча рақибаларини мағлуб этиб олтин медални қўлга киритган. +87 кг вазн тоифасида Шоҳруҳ Ражабов эса финалга қадар етиб борган ва кумуш медалга эга бўлганди.
-49 кг вазнда Мадинабону Маннопова ва -80 кг вазнда Никита Рафалович бронза медалларини қўлга киритишганди.
“Kimunyong Cup”-2019 совриндорлари:
Олтин – Светлана Осипова (+73 кг)
Кумуш – Шоҳруҳ Раджабов (+87 кг)
Бронза – Мадинабону Маннопова (-49 кг)
Бронза – Никита Рафалович (-80 кг)
??? Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати