Skip to main content
Yangiliklar

Бир йил олдин “Эл-Ҳассан кубоги”да 4та медаль қўлга киритилган эди

By 28.07.2020No Comments

Ўтган йилнинг 25-27 июль кунлари Иорданиянинг пойтахти Амман шаҳрида бўлиб ўтган “Эл-Ҳассан кубоги” халқаро мусобақасида Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар аъзоси иштирок этган эди.

Жами 45 та мамлакатдан 100 та спортчидан ортиқ қатнашган ушбу мусобақаларда терма жамоа аъзолари 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишганди.

Эркаклар ўртасида медаль соҳиблари:
• +87 кг вазн тоифасида Раджабов Шоҳруҳ бронза медали соҳиби;
• -80 кг вазн тоифасида Рафалович Никита бронза медали соҳиби;

Аёллар ўртасида медаль соҳиблари:
• +73 кг вазн тоифасида Осипова Светлана кумуш медали соҳиби;
• -67 кг вазн тоифасида Турсунқулова Нигора кумуш медали соҳиби;