Skip to main content
Yangiliklar

Қатар 2032 йилги Олимпия ўйинларини ўтказмоқчи эканлигини эълон қилди

By 27.07.2020No Comments

Қатар Олимпия қўмитаси 12 йилдан кейин ўтказиладиган Олимпия ўйинларига мезбонлик ҳақида маълум қилди.

“Спорт йиллар давомида мамлакатимиз ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келди. Енгил атлетикадан велоспортгача, гимнастикадан футболгача, теннисдан волейболгача. Қатар бундай мусобақаларни жаҳон савиясида ўтказиб, яхшигина тажриба тўплади.

Айнан мана шу синовдан ўтган бой тажриба бизга қўл келади”, – деди Қатар Миллий олимпия қўмитаси президенти Ҳамад ал-Тани.

Эслатиб ўтамиз, ушбу Олимпиадани ўтказиш учун шунингдек Ҳиндистон, Индонезия, Германия, Испания, Австралия каби мамлакатлар томонидан ҳам қизиқиш билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, Қатар 2022 йили футбол бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

??? Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати