Yangiliklar

Ўзбекистондаги “Олимпия куни-2020” ООК нигоҳида

By 29.06.2020 No Comments

Хабарингиз бор, ҳар йили катта тантана билан нишонлаб келинадиган “Олимпия куни” байрами бу йил мамлакатимизда 20 июнь санасида нишонланди. Бутун дунёда юзага келган эпидемиологик вазият сабаб юртимизда ҳам ушбу кун онлайн тарзда нишонланди. Шу куни ZOOM платформасида ўзбек спортининг таниқли вакиллари, спортчи ва мураббийлар, журналистлар, санъат вакиллари жам бўлишди. Кўтаринки кайфиятда нишонланган мазкур байрам Осиё Олимпия Кенгаши томонидан эътироф этилди.

“Ўзбекистон МОҚ “Олимпия куни”да саломатлик учун спортни тарғиб қилмоқда” сарлавҳаси билан чоп этилган мазкур мақолада юртимизда бу йилги байрам шодиёнаси тўлиқ акс эттирилган.

 

olympic.uz