Skip to main content
Yangiliklar

Ушбу иқтибослар энг оғир кунда енгил ўтишга ёрдам беради.

By 09.06.2020No Comments

Кўпинча, ҳаётимиздаги ҳамма нарса биз хоҳлагандек кетмайди, деб ўйлаймиз … Сизни ҳатто энг қийин кунда ҳам омон қолишга ёрдам берадиган машҳур одамларнинг сўзлари билан танишишга таклиф қиламиз.

  1. Ўзингизга тасалли беришнинг энг яхши усули – бу кимнидир руҳлантиришингиздир. (Марк Твен)
  2. Ҳеч қачон таслим бўлмайдиган одамни мағлуб қилиш қийин. (Бейб Рут)
  3. Муаммолар тўхташ аломати эмас, балки кўрсатмалардир. (Роберт Х. Шуллер)
  4. Сиз билган ҳамма нарсанинг охирига келганингизда, сиз икки нарсадан бирига ишонишингиз керак: қолишингиз учун бир уюм тупроқ бўлади. Ёки учиш учун қанотларингиз бўлади. (О. Р. Меллинг)
  5. Муваффақият – бу мақсад эмас, муваффақиятсизликнинг охири эмас: энг муҳими, курашни давом эттириш учун жасоратдир. (Уинстон Черчилл)
  6. Сиз кўпчилик қила оладиган нарсани нима учун қила олмаслигингизга эътибор қаратмаслигингиз керак. Сиз қўлингиздан келадиган нарсага эътибор беришингиз лозим ва эҳтимол бу энг муҳим истиснолардан биридир. (Стив Кейс)
  7. Йилига камида бир марта қуёш чиқишига боқинг, иссиқ шоколадингизга кўп миқдордаги зефир солинг, чалқанча ётинг ва юлдузларга боқинг, ҳеч қачон оёғингизни қўйиш мумкин бўлмаган столни харид қилманг, батутда сакраш имкониятини ҳеч қачон қўлдан бой берманг. Катталарини қидираётганда ҳаётнинг кичик қувончларидан баҳраманд бўлинг. (Г. Жексон Браун)
  8. Ҳеч қачон на катта, на кичик, на йирик ва на майда нарсаларга таслим бўлманг, агар бу шаън ва шарафга зид келмаса. Ҳеч қачон куч-қудратга берилманг, ҳеч қачон душманингизнинг аниқ устунлигидан фойдаланманг. (Уинстон Черчилл)
  9. Дунёдаги энг муҳим нарсаларга ҳеч қандай умид қолмаганда ҳам синашни давом эттирган кишиларгина бунинг уддасидан чиқа олишган. (Дейл Карнеги)
  10. Қандай бўлмасин, ёдда тутинг: бу шунчаки ёмон кун, аммо ёмон ҳаёт эмас. (Муаллиф номаълум)
  11. Инсон мағлубиятга дош бериш учун яратилмаган. Инсонни йўқ қилиш мумкин, аммо уни мағлубиятга учратиб бўлмайди. (Эрнест Хемингуэй)
  12. Ҳеч ким ҳеч қачон камбағал, семиз ёки дангаса бўлишни режалаштирмаган. Бу нарсалар режангиз йўқлигида содир бўлади. (Муаллиф номаълум)
  13. Ҳеч ким менга муваффақиятни тутқазмоқчи эмас. Мен бориб ўзим эришишим керак. Шунинг учун шу ердаман. Устун бўлиш ва ғалаба қозониш учун. Бу дунёдан ва ўзимдан ҳам баланд бўлиш учун. (Муаллиф номаълум)
  14. Бахтли одамлар ҳар доим ҳам ҳамма нарсанинг яхшисига эга бўлишлари шарт эмас, улар шунчаки ҳамма нарсанинг энг яхшисини қилишади. (Муаллиф номаълум)
  15. Ҳеч кимдан ҳеч нарса кутмасангиз, ёрдам мўъжиза сифатида келади ва агар бошқаларга ишонсангиз, бу бутунлай умидсизликдир. (Элчин Сафарли)
  16. Сиз ўзингиз, бутун коинотдаги бошқа одамлар каби севги ва садоқатга лойиқсиз. Бизни ўзимиздан бошқа ҳеч ким қутқармайди, чунки бунга ҳуқуқи йўқ ва ҳеч ким буни қила олмайди. (Гутама Будда)
  17. Ягона муваффақиятсизликка учраган вақтингиз – йиқилиб ётганингиздадир. (Стивен Ричардс)
  18. Муваффақиятли одамлар доимо муваффақиятсизликка учрайди. Улар ютгандан кўра кўпроқ йўқотишади. Aммо улар бу муваффақиятсизликлардан сабоқ олишади ва унга эришиш учун куч ва доноликдан фойдаланишади. (Уил Смит)
  19. Шуни унутмангки, агар ўзингизни қайғу остига қўйган бўлсангиз ҳам, атрофингизда бирон бир тирик жон қолмаган бўлса ҳам, сизда доимо тақиллатадиган эшик бор … Бу – ишдир! (Коко Шанел)

olympic.uz