Сиз фақатгина спорт машғулотлари пайтида вазн йўқотиш мумкин, деб ўйлайсиз.
Aгар ортиқча оғирликдан халос бўлишни истасак, вазн йўқотишнинг асосий қоидасини ёдда тутишимиз керак: танага кирган озиқ-овқат ҳажмидан кўра кўпроқ калория сарфлашингиз керак. Бунга ҳамма ҳам эриша олмайди.
Кинокомедия томоша қилинг
Мутахассислар кулги кераксиз калорияларни йўқотишга ёрдам беришини исботлашган. Шунингдек, у қориннинг қийшиқ мушакларига ҳам таъсир қилади. Яхши натижага эришиш учун нафақат тез-тез, балки баланд овозда ҳам кулиш керак.
Зираворлар қўшинг
Улар нафақат озиқ-овқат маҳсулотларини ёрқинроқ қилиш, унга бой таъм бериш, балки моддалар алмашинуви жараёнини тезлаштиришга ёрдам беради. Занжабил, куркума, аччиқ қалампир, долчин, ханталдан фойдаланинг. Бундан ташқари, агар овқат аччиқ бўлса, тўйинганлик ҳисси узоқ вақт давом этади.
Рақс тушинг
Бу юракни кучайтириш, кайфиятни яхшилаш ва чарчоқ туйғусидан халос бўлишнинг ажойиб усули. Энг муҳими, бунинг учун уйдан чиқишингиз шарт эмас. Видео дарслари рақс машғулотлари учун яхши ёрдам беради.
Жумбоқлар ечинг
Биз ўйлаганимизда, миямиз жадал ишлайди. Шунинг учун энергия сарфи оширади. Олимлар фикрига кўра, овқатдан олинган энергиянинг бешдан бири мияда бўлади.
Яқинларингизга кўпроқ вақт ажратинг
Ўпиш ва қучоқлаш ҳам оз миқдордаги калорияларни сарфланишга ёрдам беради.
Иссиқ ҳаммомда ювининг
Кераксиз калориялардан халос бўлишнинг яна бир яхши усули – бу иссиқ ҳаммомда ювиниш. Бу сизга нафақат 130 калория миқдорини ёқишга, балки иммунитетни оширишга, стрессни енгиллаштиришга, қондаги қанд миқдорини камайтиришга ёрдам беради.
Душда қўшиқ айтинг
Бугун буни бошланг! Ушбу услуб сизни хурсанд қилиш, комплекслардан ва қўшимча калориялардан халос бўлишга имкон беради.
Телефон орқали суҳбатда юринг
Телефонда ўтириш гаплашасизми ёки ётиб? Уни тик юрган ҳолда қилинг ва ундан ҳам яхшироқ – уй атрофида айланиб юриб гаплашинг.
Медитация қилинг
Синаб кўринг, бу жуда осон. Кераксиз калориялардан халос бўлиш учун дам олишингиз ва нафасингизни бир жойга жамлашингиз керак. Нафас олиш қанчалик чуқур бўлса, энергия кўпроқ сарфланади.
Манба: https://style.rbc.ru/health/5eaf32089a7947cb8f97109c