Skip to main content
Yangiliklar

Ўқиш керакми? Нима учун?

By 01.06.2020No Comments

Бугунги мақола ўсмирлар ва болалар учун мурожаатдир. Уни, албатта, диққат билан ўқинг!

Сиз нега шунча кўп ўқиш керак, деган саволни кўп бергансиз. Бугун шу саволга жавоб беришга ҳаракат қиламиз. Ўрганиш, биринчи навбатда, улғайиш учун заруриятдир. Aммо ёши катта инсоннинг салоҳияти ёши билан белгиланмайди, балки ўзи, оиласи ва Ватани учун жавоб беришга тайёрлиги билан белгиланади. Вояга етган киши вазиятни тўғри баҳолашни ва энг яхши қарор қабул қилишни билади, одамларни яхшиликка ундайди ва уни алдаб бўлмайди. Aммо бундай одам бўлиш учун кўп нарсаларни ўрганишингиз ва дунёқарашингизни кенгайтиришингиз керак. Шунинг учун мактабда сизга жуда кўп фанлар ўқитилади.

“Aгар филолог бўлмоқчи бўлсам, менда геометрия ёки алгебрага қандай эҳтиёж бор?”, деб сўрашингиз табиий. Биз бунга шундай жавоб берамиз: “Мактаб ўқув дастури келажак авлодга маданият ва билимларни етказиш учун тузилган. Aйнан у келажакдаги ўқитувчилар, шифокорлар, ҳарбий хизматчилар, ўт ўчирувчилар ва умуман барча касб вакилларининг ўсишига имкон беради. Шунинг учун ушбу дастурни қисқартириш мумкин эмас.

Мактаб сизга кўп билимлар билан танишиш учун ажойиб имконият беради, шунинг учун бундай фурсатни бой берманг».