Skip to main content
Yangiliklar

Тестостерон даражасини ўзингизда қандай кўтариш мумкин?

By 12.06.2020No Comments

Ўтган мақолаларимизда ёзганимиздек, тестерон даражаси мушаклар пайдо бўлишига таъсир қилади. Шунинг учун уни мунтазам кузатиб бориш жуда муҳимдир.
Эркаклардаги юқори тестостерон даражаси кўплаб имтиёзлар беради.
Бугун табиий равишда ва ўз кучимиз билан тестеронни кўпайтириш усулларини кўриб чиқамиз.

Машғулот

Машғулот узоқ муддатли истиқболда тестостерон кўпайишига олиб келмайди, аммо бу сизга мушакларни чиниқтириш ва соғлиғингизни яхшилашга ёрдам беради.

Танадаги ёғ фоизи

Баъзи тадқиқотлар семириб кетиш эстроген гормони кўпайишига ва тестерон пасайишига олиб келишини кўрсатмоқда.

Овқатланиш

Сиз тўғри ва турли хил озиқ-овқат билан тамадди қилишингиз керак. Оддий тестерон учун муҳим бўлган D витамини ва рух каби микроэлементлари миқдорини кузатиб боринг.
D витамини бўлган овқатлар: ёғли балиқ, сут, бутун тухум. Таркибида рух бўлган маҳсулотлар: товуқ, курка, дуккакли экинлар, ёнғоқлар, денгиз маҳсулотлари.

Уйқу

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, 8 соат ухлаган эркакларда, масалан, 4-5 соат ухлаган эркакларга нисбатан тестостерон даражаси юқори.

 

Манба: https://zen.yandex.ru/media/artemtrener/kak-podniat-uroven-testosterona-naturalno-issledovaniia-5e6cbb0c6be9d72182b9d967