Жанубий Кореянинг Сеул шаҳридаги бош офисида Таэквондонинг ВТ йўналиши бўйича мураббийлар учун халқаро семинар ўтказилди.
Икки кун давом этган ўқув семинарда 23 та мамлакатдан жами 69 нафар мураббийлар иштирок этди. Онлайн тарзда ташкил этилган мазкур тренингда мураббийлар пухта тайёргарлик ва керакли бўлган амалий жиҳатларни ўзлаштириш имкониятига эга бўлишди. Семинарнинг дастлабки куни Бутунжахон таеквондо ассоциацияси президенти Чунгвон Чой жаноблари таэквондо оиласининг барча устоз мураббийилар учун сифатли ва стандарт таълим олиш мухим эканлигини таъкидлаб ўтди.
Семинар давомида шунингдек бутунжахон таэквондо ассоциациянинг техник директори, хакамлар қўмитаси раиси, тажрибали мураббийлар жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда қатор муҳим мавзулар хусусда тўхталиб ўтди. Жумладан “Хавфсиз қўриқлаш”, “Антидопинг”, “Тиббий кодекс ва фавқулодда вазиятлар”, “ўйинларни бошқари ва Жаҳон таэквондо оиласига кириш” каби мавзулар бўйича семинар тўлиқ ва мукаммал тарзда олиб борилди. Икки кунлик семинар якунлангандан сўнг эса иштирокчилар Бутунжаҳон таэквондо GMS орқали якуний онлайн ёзма тестини топширишди. Тест натижаларига кўра 68 нафар мураббийлардан 61 нафари муваффақияли ўтди. Қувонарлиси ушбу семинарда хамюртларимиз ҳам иштирок этишди.