Skip to main content
Yangiliklar

Саломатликни сақлашда нафас олиш машқлари

By 02.06.2020No Comments

Респиратор касалликлари нафас олиш тизимига, шу жумладан ўпкага зарарли таъсир кўрсатишини ҳамма билади. Шу боис нафас олиш тизимини кучайтириш керак. Бунга оддий машқлар ёрдам беради, бунда сиз нафақат жиддий касалликлардан кейин иложи борича тикланасиз, балки келажакда улардан халос бўлишингиз мумкин, чунки улар вирусли инфекциялар профилактикаси сифатида хизмат қилади.

Одатда, нафас олиш ҳаракатлари ритмик, яъни, тенг вақт оралиқлари орқали такрорланади. Соғлом одамнинг нафас олиш частотаси (НОЧ) дақиқасига 14-18тани ташкил этади. Aгар бу кўрсаткич пастроқ бўлса, унда бардошли ва чиниққансиз. Aгар НОЧ меъёрий даражадан юқори бўлса, унда бу жиддий сигналдир, яъни ўпкангиз керакли миқдордаги кислородни олмайди. Шунинг учун нафас олиш тизимини иложи борича тезроқ кучайтириш ишларини бошлаш керак.

Хўш, қандай қилиб тўғри нафас ололасиз? Энг муҳим қоида – спорт билан шуғулланаётган пайтда ҳам, фақат бурун билан нафас олиш лозим. Aгар оғзингиздан нафас олсангиз, юрагингиз тез ура бошлайди ва қон босими кўтарилади. Бундан ташқари, одам оғиз орқали нафас олса, унинг танасига кўплаб касаллик қўзғовчи микроблар киради. Бурундан нафас олиш, аксинча, қон айланишини яхшилашга ёрдам беради, кислород миқдорини оширади, нафас олиш тезлигини пасайтиради ва ўпканинг умумий ҳажмини оширади.

Нафас олиш гимнастикаси, агар мунтазам машқ қилинса, бошқа кўплаб ҳолатларда ҳам сизга ёрдам беради: ваҳима қўзғаш, ошқозон бузилиши ва астма хуружларида.
Aммо ЎРИ касаллиги даврида нафас олиш машқлари қатъиян тўғри келмаслигини ёдда тутиш керак.

Машғулотлар тўлиқ тузалгандан кейин давом этиши мумкин.
Шуни таъкидлаш керакки, мутахассислар пневмония ва коронавирус инфекциясини бошдан кечирганларга нафас олиш машқларини бажаришни маслаҳат беришади. Бу уларга қолдиқ симптомларни йўқ қилишга ва ўпка функциясини тиклашга ёрдам беради.

 

olympic.uz