Skip to main content
Yangiliklar

Олимпия куни муносабати билан Ўзбекистон онлайн чемпионати ўтказилди

By 23.06.2020No Comments

23 июнь Олимпия куни муносабати билан Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси пумсе йўналиши бўйича Мамлакат онлайн чемипонатини ташкил этди.

Мусобақада юртимизнинг деярли барча вилятларидан жами 100 нафардан зиёд ўсмирлар ва ёшлар ғолиблик учун ўз маҳоратларини намойиш этишди. Республика чемпионати иштирокчиларнинг ҳар бир чиқишларини диққат билан кузатиб борган 7 нафар тажрибали ҳакамлар онлайн баҳслар давомида спортчининг техникаси, дастурни тўғри қўллаш қоидаси, пумсени бажариб бориш тақдимоти тезлиги ва зарба кучи баҳоланиб борилди.

Якуний натижаларга аёллар ўртасида энг кўп очкога эга бўлган Тошкент шаҳри вакили Ноила Зиёдуллаева биринчи, Жиззах вилояти шарафини химоя қилган Севара Холмуродова иккинчи ва Тошкент вилояти таэквондочиси Шахноза Шодмонова учинчи ўринга муносиб кўрилди.

Шунингдек:
4 – ўрин Назира Тожиева /Қашқадарё вил/
5- ўрин Гулмира Сейтназарова /Қорақалпоғистон Р/
6- ўрин Саида Жуманиёзова /Хоразм/
7- ўрин Гулноза Кучакшоева /Самарқанд/
8- ўрин Ўғилой Юсупалиева /Фарғона/

Эркаклар баҳсида эса фахрли биринчи ўрин пойтахтлик Мавлон Рустамовга, иккинчи ўрин Қашқадарё вилояти вакили Бобир Муртазоев, учинчи ўрин Жиззах вилояти таэквондочиси Сирожиддин Собировга насиб қилди.

??? Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати