Нонуштага нима истеъмол қилишни танлашда узоқ ўйламаслигингиз керак, ундан кўра сули ёрмасини қайнатиш яхшироқ! Бир ликопча сули бўтқаси организм учун фойдали моддаларнинг кунлик нормаси ярмини ўз ичига олади, шунинг учун нонушта ҳақиқатан ҳам кун давомида керакли энергия бериб, кайфиятни яхшилайди.
Бугун сизларга мазали ва хушбўй бўтқа рецептини баҳам кўрамиз.
Таркиби:
Сули уни – 75 г; сут – 500 мл; банан – 1 дона; қулупнай – 50 г; шакар – 40 г; сариёғ – 50 г; туз – 3 г
Қандай пиширилади:
1. Сутни кастрюлга соламиз, сўнгра туз ва шакар қўшамиз. Кастрюлни оловга қўямиз ва вақти-вақти билан аралаштириб, сутни қайнатиб оламиз. Оловни пасайтирамиз.
2. Сули ёрмасини соламиз. Aралаштирамиз. Сули бўтқасини 1 дақиқа давомида ўртача оловда пиширамиз.
3. Печкадан кастрюлни оламиз. Бўтқага сариёғ қўшиб, аралаштирамиз.
4. Тилимланган банан ва қулупнайни бўтқага соламиз ва дастурхонга тортамиз!
Ёқимли иштаҳа!
olympic.uz